Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ҳар бир оила – тадбиркор”

“Ҳар бир оила – тадбиркор”

Президентимизнинг оилаларни тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан шуғулланиб, барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун яхши шароитлар яратиш мақсадида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарори имзоланган эди.

Дастур ижросини амалга ошириш бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят бўлими, Марказий банк вилоят бошқармаси раҳбар-ходимлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди. Тадбирда сўз олган мутасаддилар дастурнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар, дастурни ижро этиш бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурининг ижроси юзасидан Марказий банк вилоят бошқармаси ҳамда барча тижорат банклари томонидан воҳада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва кичик бизнесни ривожлантириш учун 20 миллиард сўм ажратилган. Партия вакиллари, дастур ижросига масъул алоқадор ташкилотлар ходимлари вилоятнинг барча туманларида тадбирлар ташкил этиб, томорқа ер эгалари билан юзма-юз суҳбатлар, тушунтиришлар олиб боришаётир. Натижада 30 дан ортиқ томорқа ер эгаларига жами 450 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Бойсун туманидаги “Ҳунармандлар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг асосий қисми ҳунармандчилик билан шуғулланади. Миллий қадриятларимизни ўзида ифода этувчи гиламлар, эркаклар ва аёллар либослари, каштадўзлик билан шуғулланади. Бу ҳудуд аҳолиси ҳам дастур ижроси доирасидаги маблағ эвазига ўз фаолиятини кенгайтиришмоқда.

Алишер РЎЗИЕВ,
O`zLiDeP вилоят Кенгаши раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE