Ҳар бир инсон – эътиборда

0
77

Вилоят ҳокимлигида узоқ йиллардан бери воҳамизда истиқомат қилиб, юртимизнинг турли жабҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган фарзандларини ватанимиз равнақи йўлида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган яна бир гуруҳ фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Агар рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, жорий йилнинг ўзида вилоятимиздан 32 нафар фуқаро Президентимизнинг 2018 йил 27 февралдаги Фармонига асосан республикамиз фуқаролигини олиш бахтига муяссар бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов фуқаролик паспортини топширар экан, мамлакатимизда инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳуқуқий жамият барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди.

— Инсон учун кўнгил хотиржамлиги энг олий бахт эканлигини янада чуқур ҳис этдим. Бугун мен мамлакатимизнинг энг бахтли фуқароларидан бириман. Сабаби Ўзбекистон фуқаролигига муяссарлик, қалбингизда ҳамиша эмин-эркин яшашга, шижоат билан меҳнат қилишга катта куч бахш этади. Президентимизнинг бизларга кўрсатган юксак ишончини оқлашга бор меҳри билан ҳаракат қиламан, — дейди Денов туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Шаҳло Бойсариева.

Шавкат КЕНЖАБОЕВ,
вилоят ИИБ миграция ва ФРБ бошқармаси бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг