Бош саҳифа / Жамият / Ҳар бир бола эъзозда

Ҳар бир бола эъзозда

Меҳрибонлик уйига борганмисиз? Бир қарашда кўркам, барча шароитлари муҳайё бу маскан ўз бағрига олган болаларга бир ота-она кўрсатадиган ғамхўрликни қилаяпти. Аммо умид ва илинж ила атрофга жовдираётган бу қора кўзлар ниманидир, кимнидир қидиради.

Наҳотки, мана шундай дорил- омон кунларда ҳам, тинчлик замонларда ҳам она ўз жигарбандини ташлаб кета олса..! Ҳар қандай важ ва баҳоналар фарзанддан воз кечишга сабаб бўла оладими?

Эндигина етти ёшни қаршилаб мактабга бораётган Диёрбек Нор қобилов ҳам Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиларидан. Диёрбек жуда эрта улғайди. Ундаги қизиққонлик уни ўрганишга, билим олишга чорлайверарди. 5 ёшида ўқишни ўрганган Диёрбек кутубхонадаги барча эртак китоб- ларни ўқиб чиққан.

— Диёрбек жуда тиришқоқ ва ақлли бола, — дейди 12-Меҳрибонлик уйи кутубхоначиси Шарифа Носирова. — У деярли ҳар куни вақтини кутубхонада ўтказади. Мабодо жавонга бўйи етмаса, ўриндиқ қўяди-да, ўзи излаган китобни қидириб топади.
Диёрбек жуда кўп эртак ва шеърларни ёд билади. Кўп нарсани билган боланинг дунёқараши ҳам кенг бўлади.

— Орзуларим жуда кўп, — дейди Диёрбек. — Катта бўлсам, ҳарбий бўламан, кейин Президент. Меҳрибонлик уйларини ёпиб қўяр эдим. Бу ер жуда яхши. Аммо ота-оналар болаларини меҳрибонлик уйларига олиб келмасликларини истардим. Барча ўз ота-онаси билан бўлса, қандай яхши.

Меҳрибонлик уйида Диёрбекка ўхшаган истеъдодли ёшлар жуда кўп. Карина Люточинка 10-синфда ўқийди. Каратэ спорт тури билан шуғулланади. Воҳамиз ва республика миқёсида ўтказилган кўпгина мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. У 2016 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ёш чемпион келажакда ҳуқуқшунос бўлиб, Ватанга хизмат қилиш орзуси билан яшаяпти.

Бу ерда тарбияланаётган болаларнинг ҳар бир куни режалаштирилган тарзда ўтади, бирорта бола бекор қолмайди. Ҳар ким ўз қизиқиши ва истеъдодидан келиб чиқиб спорт, рақс, кулолчилик, тикувчилик, пазандачилик тўгаракларига қатнайди. Фанлардан қўшимча дарсларга боради.

Бундан ташқари, ёшлар иттифоқи етакчиси Шерзод Суюнов бошчилигида ташкил этиладиган турли мунозаралар, заковат ўйинларида ҳам фаол.

Дарвоқе, Меҳрибонлик уйида мактабни битираётган ҳар бир битирувчи учун энг кам иш ҳақининг 105 бараваригача бўлган маблағ ажратилган. У ердаги иқтидорли ёшларнинг имтиёзли кредит асосида уй билан таъминланиши эса ҳар бир ёш эътибор ва эъзозда эканини исботлаб турибди.

Зарнигор БОБОМУРОДОВА,
талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan