Бош саҳифа / Таълим / “Ақлвой” 144 нафар болани ўз бағрига олди

“Ақлвой” 144 нафар болани ўз бағрига олди

Вилоятимизда «ISUZU» автобусида мобиль гуруҳ ўз фаолиятини бошлагани янада қувонарлидир. Мобил гуруҳлар, боғчалар мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида қамровни ошириш имконини беради.

Автобус «ёз-қиш» мавсумда ишловчи совуткич, иситгич, қуёш панеллари, ўйинчоқлар, кўргазмали материаллар билан таъминланган.

Қумқўрғон туман 1-сонли мактабгача таълим муассасаси таркибидаги биринчи “Ақлвой” мобиль гуруҳи тумандаги “Элобод”, “Пахтаобод” ҳамда “Тўғон” маҳаллаларида жами 144 нафар болани қамраб олган. Ушбу “Ақлвой” қисқа муддатли тайёрлов гуруҳи бўлиб, болажонларни мактабга тайёрлайди. Ҳар бир маҳаллада ҳафтада икки кун бўлади ва махсус майдончаларда бир кунда уч бор машғулот ўтказилади. Гуруҳларнинг ҳар бирида 16 нафардан бола машғулотларга қатнашаяпти.

Туманда ҳозирги пайтда 21 та давлат, 7 та хусусий ва 8 та оилавий боғча мавжуд бўлиб, йил якунига қадар 2 та хусусий ва 5 та оилавий боғча ишга тушиши режалаштирилган. Туман миқёсида боғча ёшидаги болаларнинг 16 фоиздан кўпроғи мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. Вилоятимиз миқёсида бу кўрсаткич 24,3 фоизни ташкил этади. Вилоятимизда жами 532 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 355 таси давлат, 177 таси эса нодавлат боғчалардир. Ушбу таълим-тарбия ўчоқларида жами 230 309 нафар боғча ёшидаги болажонлардан 56003 нафаригина боғчаларга боради. Қолганлари эса боғчаларни тушларида кўраётгани масаланинг муаммоли томонидир.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE