Бош саҳифа / Маданият / Ансамбл тузилди

Ансамбл тузилди

Азал-азалдан халқимиз мақомни хуш кўради ҳамда мақомчилар ансамбли ва яккахонлар ижро этган куй-қўшиқларни берилиб тинглашади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳага бўлган эътиборни янада кучайтирмоқда. Бугунги кунда жойларда янги-янги мақомчилар ансамбллари тузилиб, энг сара ижрочилар уларга жалб этилмоқда. Ўтказилаётган танловлар асосида сара мақомчилар танланиб, уларга барча қулайликлар яратилмоқда. Қаердаки ғамхўрлик бўлса, ўша жойда ўзгариш, силжиш рўй беради. Воҳамизда қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Маданият бошқармаси қошида мақом ансамбли ташкил этилди. Унга 23 нафар мақом ижрочиси киритилди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мақом кечасида ўзбекистонлик ва тожикистонлик халқ ҳофизларининг ижроси барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Очиқ эшиклар куни

Термиз халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш батальони ҳовлиси. Унинг тўрт бурчида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида фойдаланадиган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan