Бош саҳифа / Таълим / Аниқ мақсад – ёруғ келажак гарови

Аниқ мақсад – ёруғ келажак гарови

Ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилган эди.

Муассаса фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, бу йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий фаолиятни олиб бориш, шунингдек, истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган.

Шу билан бирга, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ташкилотлари, жамоат ташкилотларининг истиқболли ёш кадрларини қайта тайёрлаш тахминан 4 ойлик давомийликка эга дастур асосида, асосий иш жойидаги фаолиятларининг тўхтатиб турилиши орқали олиб борилиши белгиланган эди. Ҳа демай институтнинг 56 нафар илк тингловчилари якуний имтиҳонларни топширишга тайёргарлик кўришяпти.

Институтга тест имтиҳони ва оғзаки суҳбат асосида қабул қилинган тингловчилар тўрт ой мобайнида малакали ўқитувчилардан сабоқ олдик. 13 та фан йўналиши бўйича олиб борилган дарс машғулотларида ўзбек давлатчилик тарихи, бошқарув психологияси, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар билан танишдик. Энг муҳими, бошқа тингловчилар каби мен ҳам энди келажакда қилмоқчи бўлган ишларимнинг аниқ режасини белгилаб олдим.

Ўқув машғулотлари жараёнида Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида бўлиб, у ерда ёшлар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари бўйича сўровномалар ўтказдик. Ёшлар билан суҳбатда бўлганимда уларнинг кўпчилигининг аниқ мақсади йўқлиги аён бўлди. Мақсад бўлмаган жойда эса режа ҳам бўлмайди, демак, порлоқ келажак ҳам йўқ. Шу боис, биз айниқса, уюшмаган ёшлар билан кўпроқ мулоқотда бўлишимиз, уларга бирор бир мақсад йўлида ҳаракат қилиш лозимлигини уқтиришимиз зарурдир.

Ўқув якунида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар белгиланган намунадаги диплом билан тақдирланади.

Бобур ТОШҚОБИЛОВ,
Ёшлар муаммоларини ўрганиш
ва истиқболли кадрларни тайёрлаш
институти тингловчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE