Бош саҳифа / Сиёсат / Ангор ва Денов туманларига

Ангор ва Денов туманларига

янги ҳокимлар тайинланди

10 ноябрь куни халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 43-сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админис- трацияси вакили А.Турсунов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган сессия йиғилишида ташкилий масала кўрилди.

Ибатов Бахтиёр Кенжаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Турапов Усмон Янгибаевич Ангор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Шу куни халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессияси ҳам ўтказилди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов иштирок этган сессияда Ибатов Бахтиёр Кенжаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибатов янги лавозимга Денов туманини 2017 йилнинг октябрь ойидан буён бошқариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобиловичнинг ўрнига тайинланди.

Бахтиёр Ибатов 2016 йил декабридан буён Ангор туманини бошқариб келаётган эди. У бундан аввал Қизириқ тумани ҳокими, шунингдек, прокуратура тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE