Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Қандаладан ғолиб чиққанлар

Қандаладан ғолиб чиққанлар

Охирги йилларда вилоят далаларида ўстирилаётган ғўза ҳосилинингкамайиш сабаблари бир талай. Бунда фақат деҳқонни айблаб бўлмайди. Чункипахтакорларимиз бошқа вилоят фермерларидан кам ишлаётгани йўқ. Ғўза парваришидаврида, айниқса, қандала зараркунандаси ўсимлик ҳосилига катта зиёнетказаётгани бор гап.

Вилоят далаларида ўсимликхўр қандаланинг кўпайиб кетиши бежиз эмас. Чунки қишда кунлар ўта совуқ бўлмаяпти. Хусусан, 2018 йилда ёғингарчилик миқдори кўп йилликдан икки марта камайган, кучли шамол кунларнинг ва гармсел шамолнинг сурункали давом этиши, ҳавонинг глобал исиб кетиши, сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротлар, айниқса, кузги тунлам, карадрина каби зарарли ҳашаротларнинг ниҳоятда кўпайиши туфайли далаларда ғўза сони 20-30 фоизга камаймоқда. Бу эса шубҳасиз ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келмоқда.

Энг ачинарлиси, охирги тўрт йилда воҳа далаларида йигирмадан ортиқ қандала тури аниқланган. Шунинг 13 таси зарарли, қолгани фойдали (зоофаг)дир. Зарарли қандалалар республикамизнинг барча минтақаларида учрайди. Яримқаттиқ қанотлилар орасида Меридае оиласи алоҳида ўрин тутади. Бу тур қандала санчиб-сўрувчи оғиз аппаратига эга бўлиб, ғўза, қанд лавлаги, полиз ва дуккакли экинлар, ғалла, манзарали ўсимликларни зарарлайди. Қандаланинг сўлак суюқлиги ўсимлик тўқимасига таъсир қилиб, метоболизм ва мембрано ўтказувчанлигини бузади. Бу эса ўсимлик тўқималарида моносахаридлар, аскорбин кислотаси, хлорофилл доначалари ва каротиноидлар миқдорининг ўзгаришига олиб келади. Оқибатда зарарланган ўсимликда шона, гул тугунчалари тўкилади, барг лари сарғайиб қуриб қолади. Зарарли ҳашаротлар (беда ва ғўза қандаласи) жуда ҳаракатчан бўлиб, учиб кенг майдонга тарқалади. Шу сабабли, қандаланинг кўпайиш жойларини зудликда аниқлаб, қарши курашиш даркор.

Воҳамизда ҳашаротлар эрта тарқаладиган жой бу — Музработ тумани бўлиб, қандала, айниқса, ғўза ниҳолларига беқиёс зиён етказаяпти. Сабаби — Музработга қўшни Туркманистон, Афғонистон ҳамда Туркия дан шамол орқали қандала учиб келиб, экинларни зарарлайди. Зараркунандалар ғўза ҳосилига жиддий зиён етказаётганига қарамай, уларга қарши чора қўллаб, давлатга пахта сотиш режасини бажараётган фермер хўжаликларимиз оз эмас. Жумладан, Музработ туманидаги тажрибали деҳқон Мурод Умиров бошлиқ “Янгиобод Лочини” фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда ҳам 30 гектар майдонда ўстирилган ингичка толали ғўзанинг “Иолатан-14АI” навидан 35 центнердан ҳосил олиб, режани октябрь ойининг бошида уддалашди.

Жамоа аъзолари қандала хуружига қарши икки-уч мавсумдан бери қуйидаги чораларни қўллашмоқда. Бу мавсум апрель ойида далада тўлиқ кўчат олинган. Фермер хўжалиги аъзолари вегетация даврида ғўза остини икки марта чопиқ қилган. Май ойи бошида яганалашни тугатган. Ғўза қатор ораларига олти марта культивация ўтказган, бир марта чуқур культивация қилинган. Ёш ниҳоллар ўсув даврида икки марта суспензия ўтказилган. Икки марта, яъни 13 ва 28 июнь кунлари маъданли ўғитлар билан озиқлантирилган. Ғўза тўрт марта — 17 июнь, 1 июль, 2 ҳамда 27 август кунлари эгат оралатиб суғорилган. Чилпиш 9 июлда якунига етказилган, уч марта “Энтожеан” препарати сепилган. Қандала ва ўргимчак канага қарши ҳар гектар майдонга 60 фоизли “Агрофос экстра” ва 55 фоизли “Нурелл-Д” препаратларидан бир литрдан солиб, кимёвий ишлов берилган. Ҳар гектар майдонда кўчат қалинлиги 80-90 минг тупни ташкил этганлиги ҳам зараркунанда зиёни камайишига хизмат қилган.

Шунингдек, қандалага қарши ўз вақтида курашган Қизириқ туманидаги моҳир деҳ қон Илҳом Қорабоев бошлиқ “Бектепа Мерсаж” фермер хўжалиги деҳқонлари ғўзанинг “Бухоро-102” навидан 30 цент- нердан, шу тумандаги Олимназар Муҳаммадиев етакчилигидаги “Шохбаракат” фермер хўжалиги миришкорлари 35 центнердан, Қумқўрғон туманидаги Қурбонпўлат Чориев раҳбарлигидаги “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалиги аъзолари “Бешқаҳрамон” нав- ли ғўза чигитини экиб, 36 цент- нердан хирмон кўтаришди. Бундан ташқари, ўз вақтида зараркунандаларга қарши кимёвий усулда курашган Термиз туманидаги “Азамат-Алишер-Сурхон”, “Зуҳриддин Намуна”, “Рўзибой Хўжанов”, Қизириқ туманидаги “Истара истиқболи” фермер хўжаликлари аъзолари ҳам юқори ҳосил олиб, пахта тайёрлаш режаларини муваффақиятли бажаришди.

Қисқаси, ҳар хил тупроқ-иқлим шароитида ҳар хил ғўза навларини кузатиш ва тадқиқотлар натижасига кўра, сўрувчи ҳашаротлар, жумладан, қандалага қарши курашда чигитни эртароқ экиш, ҳар гектар майдонда 90-110 минг туп ниҳол ўстириш, вегетация даврида ғўзани эгат оралатиб суғориш, сувлаш сонини камайтириш, ғўза чеканкасини қулай муддатларда ўтказиш, суспензия ва “Энтожеан”, “Энтометрин”, “Энтолучо”, “Нурелл-Д” , “Агрофос”, “БИ-58” каби препаратларни қўллаш йўли билан зараркунандалардан ғўза ҳосилини сақлаб қолиш мумкинлиги ўз исботини топаяпти.

М. ТОЖИЕВ, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan