Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Қандай жазо тайинланади?

Қандай жазо тайинланади?

САВОЛ

Тасодифан чорва молларим фермернинг экинзорига тушиб кетди. Шунда улар қўйларимни бир бошидан бўғизлай бошлади… Аслида қонунчиликда чорва моллари экинзорларни пайҳон қилса, қандай чора кўрилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Парда ХОЛДОРОВ, Қумқўрғон тумани

Қонунчиликда чорва моллар ёки паррандалар экинзорларни пайҳон қилиш ҳолати юз берса, экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва моллари маҳалла фуқаролар йиғинларига топширилади ҳамда улар фақат чорва моллари эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасига кўра, чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Етказилган зарар тўлиқ ундириб олингандан кейин чорва моллар эгасига қайтариб берилади.

Бундан ташқари, экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш ҳам энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

Яна бир гап, чорва моллар экинзорларни пайҳон қилса, уларни бўғизлаш мумкин эмас.

Саволга вилоят адлия
бошқармаси мутахассиси
Сайқалбек АЛЛАЁРОВ
жавоб берди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тез кунларда тарвуз пишади

Ер илмининг ҳадисини олган деҳқонларимизнинг самарали меҳнатлари туфайли туманимизда эртапишар тарвуз етиштирилмоқда. Туманнинг “Истиқлол” маҳалласида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan