Бош саҳифа / Адабиёт / Қандай китоб ўқиган маъқул?

Қандай китоб ўқиган маъқул?

“Китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрокнинг асосидир”.

(Амир Темур) Китоб инсоннинг маънавий оламини бойитадиган, дунёқарашини шакллантирадиган буюк устоздир. Хўш, бугунги кун ёшлари қандай китобларни мутолаа қилишмоқда? Китоб дўкони ёшлар билан гавжумми? Мана шу каби саволлар жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масьулиятни янада оширади.

Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, тенгдошларимнинг қўлида кўпинча китоб эмас, уяли алоқа воситаларига кўзимиз тушади. Бу албатта, ачинарли ҳолдир. Тўғри, айримлар китобни электрон тарзда ўқиётгандир, лекин унинг аксарият қисми китобларнинг тўлиқ матни эмас, балки қисқача изоҳи билан чекланаяпти, холос. Баъзан эса интернет орқали ўқиётганларимизни маънавиятга элтади, деб бўлмайди. Ҳатто, айрим шеърлар эса қофия ва туроқдан иборат бўлиб қолди. Ёшларимиз эса кутубхоналардаги буюк ижодкорлар асарларини эмас, ижтимоий тармоқлардаги уқувсиз шоирларнинг шеърини мутолаа қилаяптилар. Ана шундай  шоирлардан бири Аҳад Қаюм журналистларга берган интервьюсида “Шеър ёзиш учун қандай китобларни кўпроқ мутолаа қиласиз?” — деган саволга, “Ростини айтсам, шеър ёзиш учун умуман китоб мутолаа қилмайман”, — деб жавоб берган эди.

Китобнинг маънавий хазинасидан сув ичмаган шоирни шоир деб бўладими? Бундай шеърларни ижтимоий тармоқлардан юклаб олгандан кўра ёшлар кутубхоналарга борганида адабиётимизнинг нақадар буюк хазина эканини ҳис этган бўлардилар.

Ҳозирги кунда китоб дўконларида илмий адабиётлар, Алишер Навоий асарлари ва болалар учун эртак китоблар  китоб дўконининг шунчаки кўрки, безаги бўлиб қолмоқда.

Ўзбек адабиётида баракали ижод қилаётган буюк истеъдод соҳиблари бўлмиш Усмон Азим, Сирожиддин Саид, Эркин Аъзам каби забардаст ижодкорларимизнинг ўлмас асарлари борлигини наҳот унутдик? Ваҳоланки, жамиятда соғлом фикрлорвчи, ўз дунёқарашига эга бўлган, фикри теран ёшларни тарбиялашда китобнинг аҳамияти беқиёсдир.

Дилдора Ашурова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси қошидаги
“Сурхон” адабий-ижодий клуби аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Баҳор қизлари (Ҳикоя)

Шаҳло қаерга борса, албатта, кулги бўлади. У «Янгиобод» колхозига механизация бўйича раис муовини бўлиб тайинланганда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan