Бош саҳифа / Жамият / Ҳамжиҳатлик

Ҳамжиҳатлик

“Ўрта қишлоқ” Денов туманидаги аҳолиси кўп маҳаллалардан саналади. Маҳаллада 4 та қишлоқ мавжуд бўлиб, бугунги кунда ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини кўтариш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, маҳалла раиси Мамараҳим Мирзалиев ҳамда доимий комиссияларнинг фаоллиги, участка нозирларининг ҳамкорлиги қўл келмоқда.

Айниқса, маҳалламизда “Нуроний” жам ғармаси бўлимининг очилганлиги ва унга М. Абдураҳмонов та- йинланганлиги айни муддао бўлди. Маҳалламизда тўй-маъракаларнинг камхарж, ихчам, сифатли ўтказилишида фаолларнинг ҳам хизмати беқиёс бўлмоқда.

Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Мақсуда Хўжамқулова аҳоли хонадонларида бўлиб, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, эрта никоҳнинг зарарлари борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Маҳалла ҳудудида 8 нафар аёл банк кредитлари асосида тадбиркорликни йўлга қўйганлиги қувончли, албатта.

Бугунги кунда маҳаллада мактаб, туғруқ комплекси, тўйхона, 2 та мини маркет, 2 та қассобхона, 4 та ошхона, МТМ, ҚОП, 2 та тикув цехи, 4 та савдо дўкони, 2 та минерал ўғит дўкони фаолият кўрсатмоқда.

Айниқса, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да туман ва вилоят раҳбарлари, мутасадди органлар вакиларининг қишлоқ аҳли билан мулоқотлар ўтказаётганликлари нур устига, нур бўлмоқда.

Ўрол БЕКМУРОДОВ,
Денов тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan