Бош саҳифа / Жамият / Ҳамжиҳатлик ҳикмати

Ҳамжиҳатлик ҳикмати

Дам олиш кунлари вилоят давлат солиқ бошқармаси идораларининг 400 нафардан ортиқ ходимлари эрта тонгдан Ангор туманидаги “Ишалиев Тўрабой” фермер хўжалиги даласига йўл олишди.

Кузнинг сўнгги ойи бўлишига қарамасдан, пахтазорга етиб келар эканмиз, қийғос очилган “оқ олтин”ни кўриб, воҳамизнинг серунум тупроғи ва бободеҳқоннинг машаққатли меҳнатига яна бир карра тан бердик. Ходимлар ким ўзарга пахта теришга киришиб кетди. Муҳими ҳашарчи ходимлар оз бўлсада вилоятимизнинг “оқ олтин” хирмонига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишди. Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп, дейишади. Хирмон чўғи ёмон бўлмади, бундан биз ҳам, фермер ҳам хурсанд. Икки кунлик ҳашарда астойдил ишлаган Шерали Ҳамроев, Гулчеҳра Каримова, Акмал Раҳматуллаев, Анвар Бўриев, Рашид Чоршанбиев, Обид Шарипов, Фарҳод Абдурасулов, Тўлқин Холматов, Парда Абдураҳмонов, Толибжон Ўринов, Мавлон Исматов каби теримчи-ҳашарчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий
ахборот бўлими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan