Бош саҳифа / Жамият / Ҳамширалар пора билан қўлга тушди

Ҳамширалар пора билан қўлга тушди

Ҳамширалар пора билан қўлга тушди

Тиббий хизматга кунда бўлмаса кунора ишимиз тушади. Иссиқ жонмиз, баъзан енгил муолажа олиш, баъзан тиббий кўрикдан ўтиш, даволаниш учун тиббиёт масканларларига мурожаат қиламиз.

Саломатлигимиз тўғрисидаги маълумотномалар ҳам ушбу муассасалар орқали қўлга киритиладиган ҳужжатдир. Аммо кўрсатилган тиббий ёки бошқа турдаги хизматлар учун пул таъма қилиб, ўзи ва ҳамкасблари обрўйи, шаънига путур етказаётган айрим тиббиёт ходимларининг борлиги дилни хира қилади.

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамширалари Раима Солиева ва Саодат Ҳошимовалар (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро Соҳиб Олимовга “Шахсларнинг никоҳга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида”ги қалбаки маълумотномани тайёрлашиб, эвазига 120 минг сўм пул маблағини олган вақтида қонун посбонлари томонидан ушланди.

 Кўра била туриб қонунни четлаб ўтиш, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, касбга хиёнатни кечириб бўлмайди. Шу боис, ҳамшираларнинг бу қилмишига яраша тегишлича қонуний чора кўрилди. Умид қиламизки, бундай нопок ишга қўл урган тиббиёт ходимларининг қилмиши бошқаларга ҳам сабоқ бўлади.

Учқун МАМАТРАИМОВ,

иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Депар-

таменти вилоят бошқармаси катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan