Ҳаммаси болалар учун

0
61

Ўқишлар тугаб, таътилга чиққач, ота-оналар  фарзандининг бўш вақтини мазмунли ўтишини ўйлайди. Кейинги ўқув йили учун болалар ўзида куч йиғиши, янги билимларни эгаллаши учун яхши дам олиши, вақтини чоғ ўтказиши жуда муҳим.

Бундай пайтда дам олиш масканлари болаларни ўз бағрига чорлайди. Таътилдаги вақтини завқли ўтказмоқчи бўлган ана шундай бир гуруҳ болалар  бу  йил “Вахшивор”  ҳамда “Нефтчи” оромгоҳларига йўл олишди. Оромгоҳларнинг ҳар  бири ҳар навбатда 360 нафар болани ўз бағрига чорлайди.

Ушбу дам олиш масканларида барча шарт-шароит муҳайё қилинган. Ошхоналарда 5 маҳал овқат тайёрланади. Чўмилиш ҳавзалари, турли мусобақалар, байрам тадбирлари ҳамда жамоавий ўйинлар, саҳна кўринишлари болаларга хуш ёқади. Уларни тарихий жойлар билан яқиндан таништириш мақсадида Сўфи Оллоёр зиёратгоҳига  олиб борилди. Бундан ташқари, оромгоҳда дам олаётган болаларнинг вақти янада чоғ ўтишини ҳисобга олиб, ёшлар иттифоқи ташкилотчилари томонидан турли хил томошалар уюштирилиб, уларда эртак қаҳрамонлари жонлантирилаяпти.

Оромгоҳда болалар янги дўстлар орттиришади, янгиликлардан бохабар бўлишади. Мен ҳам ушбу оромгоҳларда бўлиб, таътилда мазмунли тадбирлар ташкиллаштиришда бош қош бўлдим. Уйга қайтаётганимда тетиклашганимни, худди болалардек шодон бўлиб қолганимни сездим.

Гулшан РЎЗИЕВА,
Ёшлар иттифоқи вилоят
бўлими фаоли

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг