Бош саҳифа / Маданият / Ҳамкорликдаги учрашув

Ҳамкорликдаги учрашув

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши 1-мактаб жамоаси билан ҳамкорликда “Китобни севиш — Ватанга бўлган муҳаббатни шакллантиради” мавзуида тадбир ўтказди.

Унда ёш авлод ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини  юксалтириш, илмий-оммабоп нашрларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр юритилди.

Мактаб ўқувчилари китобнинг ўрни ва аҳамиятига оид саҳна кўринишлари намойиш этиб, шеър- лар ўқишди.

Фаол ўқувчиларга ташкилотчиларнинг  мақтов ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

С. САМАДОВА, Жарқўрғон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan