Бош саҳифа / Жамият / Ҳамкорликда ҳикмат кўп

Ҳамкорликда ҳикмат кўп

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш айниқса, ёшлар орасида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу эса фуқароларимизнинг осойишта турмуш тарзини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, биргина Қизириқ туман ИИБ томонидан ҳам жорий йилнинг 8 ойи давомида бу борада самарали ишлар олиб борилди. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиладиган “Профилактика куни” да ходимларимиз маҳалла фаоллари билан хонадонларда бўлишиб, фуқаролар билан қонунийликни таъминлаш, огоҳлик ва ёшлар таълим-тарбияси юзасидан тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Бу эса туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, терроризм ва диний экс- тремизмга қарши кураш, жамоат тартибини сақлашда алоҳида аҳамият касб этаяпти.

Ходимларимиз томонидан профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан ҳам мунтазам маънавий-тарбиявий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. И. Холиқов, Б. Норқўчқоров, Э. Холиқов, Ж. Жумаев, О. Холбоев, X. Юсупов каби профилактика инспекторлари маҳаллалар ва таълим муассасаларида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида алоҳида намуна кўрсатишмоқада. Кенг жамоатчилик билан олиб борилаётган ҳамкорлик натижасида туман профилактика инспекторлари томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида 8 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб, ушланган.

Бир сўз билан айтганда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларимиз турли жиноятчиликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.

Б. ҚАЛҚОНОВ,
Қизириқ туман ИИБ бошлиғининг ЁМБ ўринбосари, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Gulmiraning yoqimtoy qo’g’irchoqlari

Sizningcha bola tarbiyasida u o’ynayotgan qo’g’irchoqning ahamiyati qay darajada? Farzandlaringizga qanday o’yinchog’u qo’g’irchoqlar sovg’a qilasiz? …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan