Ҳамкорлик

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган имкониятлар ва қулай ишбилармонлик муҳити хорижлик бизнес вакилларининг cамарали фаолият юритишида муҳим омил бўлмоқда.

Вилоят ҳокимлигида Афғонистоннинг “Ghazanfar Group” компанияси раҳбари Иброҳим Газанфар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги бош консули Миродил Абдураззоқов билан бўлган учрашувда ана шу омиллар эътироф этилиб, тадбиркор томонидан “Термиз иқтисодий зонаси” ҳудудида паррандачилик фабрикасини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Таклиф маъқулланиб, корхона 1 йил ичида ишга тушгач, дастлаб 30 минг бош бройлер товуқларини келтириш, истеъмолчиларга сифатли тухум ва парҳез гўшт етказиб беришни йўлга қўйиш, ойига 240 минг, йилига 2 миллион 800 минг бош маҳаллий иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли наслли парранда етиштириш, қатор янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Келишувга мувофиқ, паррандачиликка ихтисослашган янги корхона фаолиятини йўлга қўйиш учун 2 миллион доллар миқдоридаги инвестиция жалб этилади.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсун – ҳамиша эътиборда

Тоғлар бағридаги сўлим Бойсун воҳамизнинг маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ҳудуд саналади. Айниқса, кейинги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan