Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик панд бермайди

0
64

Республикамиз ёшларининг таянчи, кўмакчисига айланишни ният қилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  ёш иқтидорларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш, соғлом ижодий рақобат муҳитини яратиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби вазифаларни мудом ўз кун тартибига қўйиб келади.  Вилоят Кенгашининг ўтган йил давомида бу борада амалга оширган ишлари ҳам айтишга арзигуликдир.

Воҳада ёшлар ўртасида жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар изчил тарзда амалга ошириб келинмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан биргина  ўтган йил давомида туманлар ва таълим муассасаларида жиноятчилик, унинг оқибатлари ва келтириб чиқарадиган омиллар мавзусида  187 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Олиб борилган тизимли  тадбирлар  натижасида ёшлар ўртасида жиноятчилик 24,3 фоизга камайишига эришилди.

Қайта янги ном ва моҳият билан ташкил этилган Ёшлар иттифоқи амалий таъсирга ва ишончга лойиқ мақомга эга бўлган нуфузли ташкилот сифатида тезда танилди. Бу ҳол жамоат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилиш учун муайян замин яратяпти. Ёшлар ташкилоти  тавсиясига кўра, 81 нафар ички ишлар бошқармаси профилактик ҳисобида турувчи ёш  профилактик ҳисобдан чиқарилди, 16 нафар афв этилган ёшнинг бандлиги таъминланди, 8 нафарининг эса вилоят Кенгаши кафиллиги асосида суд залидан озод этилишига эришилди.

Жамиятдаги барча ножўя ҳолатлар, жумладан, оиладаги нотинчлик, таълим муассасалари ишидаги ва бошқа соҳалардаги камчиликлар ёшларнинг соғлом бўлиб ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг 62,2 фоизи эса бўш вақтларини кўчада ўтказишади. Шу боис, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, Ёшлар иттифоқининг вилоят ва туман  Кенгашларида ахборот-таҳлил ишлари йўлга қўйилди. Бу билан ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳолати, миқёси, таркиби, табиати ва динамикаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш  имконияти яратилди.

Давлатимиз томонидан кейинги икки йил ичида ёшларнинг ноқонуний меҳнат  миграциясини камайтириш, уларнинг хорижда иш излаб юриш ҳолатларига барҳам бериш бўйича аниқ мақсадли ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бу ҳужжатлар ёшлар ташкилоти зиммасига ҳам муайян вазифаларни юклайди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳам бу вазифалар ижроси  доирасида чет элдан қайтган 15185 нафар ёшдан 3674 нафарининг бандлигини таъминлади, 135 нафарининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун амалий кўмак берди. Бу ҳам, ўз нав- батида, ёш авлод вакиллари ўртасидаги  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Пайшанба — “Профилактика куни” деб эълон қилиниши мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларидаги маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла маслаҳатчилари, ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари қаторида Иттифоқнинг ҳудудий бўлимларининг ҳам жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятини янада кучайтирди. Хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳар ва туманларимиздаги таълим муассасаларида “Давомат” тадбирлари ўтказилиб, ўқув машғулотларига келмаётган ўқувчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилмоқда, фарзандининг ўқув муассасасига мунтазам келишини таъминламаётган ота-оналарга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилмоқда. Олиб борилаётган кенг миқёсли тадбирлар натижаси ўлароқ ёшларимизнинг ўз вазифасига нисбатан масъулия ти янада ошиб, ватани, ўз уйи, маҳалласи тинч- лиги, ота-онаси ва оиласи хотиржамлигини таъминлашга ҳаракат   қилишётганлиги  эътиборлидир.

Шавкат АБДУЛАЗИЗОВ,
Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходими

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг