Бош саҳифа / Жамият / Ҳамкорлик самараси

Ҳамкорлик самараси

Бугунги кунда жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг гаровидир.

Ҳуқуқий демократик давлат қуришда, энг аввало, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бугунги кунда долзарб масала саналади.  Профилактика инспекторлари ва жамоатчилик тузилмаларининг ҳамкорликдаги фаолияти жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда катта аҳамият касб этади.

Ўтган йил давомида республикамизнинг 8 973 та маҳалласидан 1 079 тасида, яъни 12 фоизида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Бу эса сўнгги йилларда ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишда профилактика инспекторларининг кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик яратганидан далолат беради. Бу ҳамкорлик нафақат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларини амалга оширишда, балки содир этилган жиноятларни фош этишда ҳам ўзига хос аҳамиятга эгадир.  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш учун масъул бўлган барча давлат органлари, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда унда иштирок этувчи фуқаролик жамияти институтлари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларини ўз ваколатлари доирасида ҳамкорликда амалга оширсалар,  самарадорлик тубдан ошиши муқаррар.

Асрор
НУРИЛЛАЕВ,
ИИБ академияси
курсанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan