Бош саҳифа / Жамият / Ҳамкорлик самараси

Ҳамкорлик самараси

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик турли тартибсизликларга олиб келиши, ўзи ва ўзгаларга хавф туғдириш ҳолатларини вужудга келтириши ҳеч гап эмас. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлаш билан бирга ҳаёти ва соғлигини назорат қилиб боришлари, ўқиб-ўрганишлари учун барча шарт-шароитни яратиб беришлари лозим.

Ёшлар ўқув муассасаларида бўлган пайтида эса уларга жавобгар ўқитувчилар таълим-тарбия бериш билан уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат остига олиб, тартиб-интизом қоидаларига бўйсунишларини таъминлаши шарт. Чунки бекорчилик, бевақт ва бемаҳалда кўча кезиш одатларига барҳам берибгина ёшларни тўғри йўлга солиш мумкин.

Айни вояга етмаганларнинг тунги клубларда ўйин-кулги қилишларини, туғилган кун ва байрам кечалари ташкил этишларини тўхтатиш, интернет сайт лари ва компьютер ўйинларига ружу қўйиш орқали турли оқимларга қўшилишлари, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ҳамда онгни фалажловчи психотроп воситаларни истеъмол қилиш ва чекиш ҳолатлари юзага келаётгани, афсуски, аччиқ ҳақиқат. Уларнинг олдини олиш эса бугунги кундаги долзарб масалага айланиб қолди. Биргина мисол, жорий йил бошидан буён вояга етмаган ёшлар ўртасида 35 та жиноят содир этилди. Худди шундай 8 та ишда тарафлар ўзаро ярашган бўлса, 8 та ишда томонлар жарима тўлаган. 2 та ишда айбдорларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган. Қолган маъмурий ва ҳуқуқий тартиббузарликлар содир этилган ишларда суд енгил жазо чораларини қўллаган.

Вояга етмаган ёшлар ўртасида юқорида келтириб ўтилган жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича адлия бошқармаси ва унинг (шаҳар) туман бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан маҳалла ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда турли учрашув ва тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларда ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари, буклетлар ва тарқатма материаллар орқали вилоятдаги барча ёшларни қамраб олишга ҳаракат қилинмоқда. Аммо буларнинг ўзи кифоя қилмайди.

Агар назорат оиладан бошланиб, мактаб, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда фаолият юритса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олди олинарди.

О. ПЕРИЕВ,
вилоят адлия бошқармаси
бош маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE