Бош саҳифа / Таълим / Ҳамкорлик ривожланади

Ҳамкорлик ривожланади

Термиздавлат университетида Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакилларииштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз олий таълим тизимида хорижий алоқаларнингривожланишига кенг шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳамкорликнинг тез суратлардаривожланиши натижасида юртимизда дунёдаги етакчи олийгоҳларнинг филиаллариташкил этилаяпти. Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасивакили Женс Вернер иштирокида Термиз давлат университетида ўтказилган мулоқотдаҳам шулар хусусида сўз юритилди. Меҳмонга Термиз давлат университети биланГерманиянинг Wilgelm Westfaliya университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани,яқин келажакда уни янада ривожлантириш кўзда тутилаётгани ҳақида маълумотберилди. Учрашув доирасида вилоят мусиқали драма театрида “Сўғдиёна” ўзбекмиллий чолғулари камер оркестри ва Германиянинг KNAUF ташкилоти ҳамкорлигиданемис кинорежиссёри Эрнест Любичнинг “Қўғирчоқ” номли овозсиз кинокомедиясининг намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Моҳигул АБДИЕВА, Термиз давлат университети талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE