Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ҳамкорлик истиқболлари

Ҳамкорлик истиқболлари

Илгари “Шарғун кўмир” конининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 200 минг тоннани ташкил этган. 1958 йилда фойдаланишга топширилган конда паст рентабелли ва эскирган технологиялар ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада сусайтириб юборганди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 январдаги “Шарғункўмир” акционерлик жамиятининг лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб чиқаришга етказган ҳолда уни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Шарғункўмир” АЖни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғ- ломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 ноябрдаги қарорлари бу коннинг ишлаб чиқариш қувватини кескин оширишга хизмат қилмоқда. Конда лойиҳа бўйича ер ости ва устида қурилиш ишлари жадал бошлаб юборилди.

Яқинда лойиҳа қиймати 105 миллиард 469 миллион АҚШ доллар бўлган замонавий кўмир конининг фаол тармоқларини ишга туширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, “Шар- ғункўмир” АЖни модернизациялаш” инвестицион лойиҳаси бўйича бош пудратчи “China Railkway Tunnel Group Co. LTD” ва “China Coal Techology & Engineering Group Corp” компаниялари бўлиб, ушбу лойиҳа қийматининг 89 миллиард 775 миллион АҚШ доллари Хитой Эксимбанки томонидан молиялаштирилган.

Тадбирда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь, Хитой Эксимбанкининг Ўрта Осиёдаги ишчи гуруҳи раҳбари Лю Жуйган, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов ва бошқа меҳмонлар бундай истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, аввало, давлатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик ришталарини янада барқарорлаштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.

— Айни пайтгача 23,6 миллион АҚШ доллари қийматида энг замонавий техникалар ва қурилиш анжомларини келтирдик. Энг асосийси, 1015 та янги иш ўрни яратилади, — дейди “Шарғункўмир” АЖ дирекцияси директори Шавкат Сурхонов.

— Ушбу лойиҳани амалга ошириш муддати 38 ой бўлиб, бутун кучимизни энг сўнгги русумдаги технологиялар ёрдамида сифатли кўмир қазиб олишга қаратганмиз, — дейди “Шар- ғункўмир” АЖ муҳандислик бўлими бошлиғи Лео Юя Цян.

Мақсадимиз бир бўлгани учун ҳам ўзбекстонлик мутахассис ҳамкасбларимиз билан тезда тил топишиб кетдик.

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ТАДБИРКОРГА ҲАМКОРМИЗ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз ривожланмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan