Бош саҳифа / Жамият / Ҳамкорлик бесамар кетмайди

Ҳамкорлик бесамар кетмайди

Президентимизнинг шу йил бошида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишида  умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар тарбияси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилашда ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш ҳақида топшириқлар берилганди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими вазирлигининг “Ота-оналарга умумий ўрта таълим муассасалари жамоасининг 2018 йилга мўлжалланган режа ва устувор вазифаларнинг тақдимотини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига  асосан барча таълим муассасаларида ота-оналар билан йиғилишлар ўтказилмоқда. Жумладан, Сариосиё туманидаги 29- ва  64-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбирда олдиндан тарқатилган таклифномаларга асосан ўқувчиларнинг ота-оналари тўлиқ иштирок этди. Мактаб маъмурияти томонидан уларга фарзандлари таълим-тарбия олиши учун  яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Йиғилишларда мактаблар директорлари Ғулом Исматов, Турдиқул Ҳасратов, мактаб директорининг ўқув ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари Б. Ҳошимов, З. Жумаева, “Бўйрапўш” маҳалласи раиси А. Аҳмедова, маҳалла участка инспектори Д. Сафаров, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Б. Ўриновлар сўзга  чиқиб,  таълим сифатини ошириш, вояга етмаганлар тарбияси ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилашда ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги юзасидан маслаҳатлашиб олдилар.

Д. МАРДОНОҚУЛОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan