Бош саҳифа / Жамият / Амир Темур сиймоси

Амир Темур сиймоси

Соҳибҳирон Амир Темур “Адолат ва озод-лик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин” ақи-дасига амал қилган ҳолда 35 йил давоми-да мамлакатни одиллик билан бошқарган.

Соҳибқирон бобомиз адолатпарвар сиёсатчи, жонкуяр саркарда, халқпарвар ҳукмдор бўлиш билан биргаликда дўстларига ҳам, душманларига ҳам бағрикенглик қилган сиймо эди. Буюк соҳибқирон доимо халқ билан бирга бўлишга интилган. Ўзининг жасурлиги, саховатпешалиги, ишбилармонлиги, ғамхўрлиги билан ҳар дам одамларнинг дарди билан яшаган. Улуғ бобокалонимиз томонидан яратилган “Темур тузуклари” асари биз каби авлодларни чуқур мулоҳаза қилишга ва теран фикр ила такрор ва такрор ўқишга, ўзлигимизни англашга, буюк зотнинг давомчилари эканлигимизни ҳис қилган ҳолда яшашга ундагандек бўлаверади.

У зот дўст-душманга шундай муносабатда бўлганки, натижада дўст-ларнинг дўстлиги янада ортиб, душманларнинг эса дўстга айланганини кўриш мумкин. Хусусан, Поён Равшаннинг “Амир Темур сулоласи” асарида шундай дейилган: “Рум фатҳи учун бўлган жангда турк султони Елдирим Боязид мағлубиятга учраган чоғда “Ҳа, мен Соҳибқироннинг сўзига кирмай, хатога йўл қўйдим. Шу сабабли қилмишимга яраша жазога лойиқман. Агар Соҳибқирон мени кечирса, раҳм-шафқат қилса, токи тирик эканман, ўғилларим билан унинг хизматида бўлишдан бўлак ишни қилмас эдим”, дея афсус чекади”. Бундай вазиятда Амир Темур ўзининг бағрикенглиги ва душманга ҳам марҳаматлилигини яна бир бор исботлайди ва турк султонига шоҳона тўн кийдиради, яхши сўзлар айтиб, кўнглини кўтаради.

Буюк саркарда саховатпеша сифатида ҳам ном таратган. У хайр-эҳсон билан одамларнинг кўнглидан жой олган. Фуқаро ва қўл остидаги мулозимларига очиқ юзлилик ва раҳм-шафқат билан боққан. Шу орқали халқ меҳрини қозонган.

Феруза ТОЖИЕВА,
Термиз ижтимоий-иқтисодий
касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan