Бош саҳифа / Маданият / Ғамхўрлик ва масъулият

Ғамхўрлик ва масъулият

Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 80 йиллик тарихга эга бўлган нуфузли ижодий уюшма ҳаётида янги даврни бошлаб бермоқда.

Мазкур тарихий қарор юртимизнинг барча гўшаларига, ёзувчи-шоирларимизнинг юрагига кириб борди, десам муболаға бўлмайди.

Ўтган 2017 йилнинг 3 августида мамлакатимиз раҳбари  адабиёт, санъат ва маданият соҳасида хизмат қилаётган ижодкор зиёлиларимиз билан учрашувда айнан мазкур уюшма фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган эдилар. Ўтган давр мобайнида эса қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Буларнинг ҳаммаси ҳақида халқимиз, юртдошларимиз матбуот орқали яхши хабардор.

Қарорда ижодкорларимизни юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш, уюшма аъзоларининг моддий ва маънавий манфаатларини, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама шароит яратиб бериш, машаққатли ижодий меҳнатини адолатли баҳолаш кўзда тутилган. Шунингдек, ташкилотга аъзоликка қабул қилиш бўйича замонавий ва таъсирчан мезонларни белгилаш, кекса авлод вакилларининг ижодий салоҳияти ва маҳоратидан ёшларни кенг баҳраманд этиш, ёшлар иқтидорини рўёбга чиқариш учун инновацион усуллардан фойдаланиш лозимлиги белгиланган.

Уюшма томонидан дунё адабиётининг энг яхши намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш, мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарини хорижий тилларга ўгириш ва чет элларда тарғиб этиш тизимини яратиш, ўзбек тилидаги интернет адабиётини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш белгиланмоқда.

Қарорда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ижод” жамоат фондининг ҳудудий бўлимларини тузиш, уюшманинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини эса самарали ташкил этишга кўмаклашиш, жойларда яшаётган уюшма аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланган.

Айниқса, ҳудудларда яшаб фаол ижод қилаётган, уй-жойга муҳтож уюшма аъзолари учун имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жойлар ажратиш, ижодкорларга сифатли ва имтиёзли тиббий хизмат кўрсатиш мўлжалланаётгани ҳам юксак эътиборнинг яққол намунасидир. Қарор воҳамизнинг кўплаб ижодкорларини тўлқинлантириб, уларни ижодий фаолиятга янада илҳомлантирди.

Менгнор ОЛЛОМУРОДОВ,
Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси
вилоят бўлинмаси масъул котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan