Бош саҳифа / Таълим / Ғамхўрлик намунаси

Ғамхўрлик намунаси

Бугун ёши элликдан ошган кишилар “биз ўқиганда мактаблар биноси пастқам эди, ўтирадиган парталаримизга сиғмасдик” десалар, ёшлар кўпам ишонишмайди.

Аслида ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида нафақат тоғли зоналардаги, балки марказга яқин қишлоқлардаги мактаблар ҳам оддий биноларда жойлашганди.

Мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбарларининг таълим-тарбияга беқиёс ғамхўрлиги  туфайли барча шаҳару қишлоқлардаги мактаблар биноси қайтадан қурилди. Илм даргоҳларининг асосий қисми   уч-қаватли кўркам биноларга кўчиб ўтди. Энг асосийси, шинам, ёруғ синфхоналар янги ўқув жиҳозлари билан тўлдирилди.

Жумладан, Жарқўрғон тумани мисолида сўз юритадиган бўлсак,   охирги йилларда дастур доирасида таълим муассасалари капитал таъмирланди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ҳам замонавий андозалар асосида  таъмирланиб,  кўркамлаштириляпти.

Жорий йилда “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумтаълим мактаби биносини “Мукаммал Инвест таъмирлаш” хусусий корхонаси қурувчилари 678 миллион сўм маблағ ҳисобига капитал реконструкция қилдилар. “Оққўрғон” қишлоғидаги 41-умумтаълим мактаби биноси ҳамда “Пахтазавод” маҳалласи ҳудудидаги 7-мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, туманда лойиҳа қиймати 2 миллиард 978 миллион сўмлик 315 ўринли янги мактаб  биноси қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE