Бош саҳифа / Жамият / Амарант шифобахшлиги

Амарант шифобахшлиги

Ўзбекистонда шифобахш ўсимликларнинг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, шундай ўсимликлардан бири амарантдир. Гули майда, тўпгул, пушти ранг, тўқ пушти, қизил ва тўқ қизил бўлганлиги ва шакли хўроз тожини эслатганлиги учун халқимиз орасида “гултожихўроз” номи билан аталади.

Амарант— “Аmaranthus” оиласига мансуб бўлиб, иссиқсевар ва ёруғликсевар ўсимлик ҳисобланади. Унинг барги, уруғи ҳамда пояси шифобахш ҳисобланиб, уни анемия, атероскелероз, аденома, геморрой ҳамда турли хил юрак-қон томирлари зарарланишида, жигар ва буйрак функциялари бузилишида кенг қўллаш мумкин. Айниқса, амарант организмни яхлит соғломлаштириш, ёшартириш ва қувватлантириш мақсадида кенг қўлланилади. Сўнгги илмий манбаларга кўра амарант асосида саратон ўсишини секинлаштириш ва кўпгина ҳолларда эса тўлиқ йўқотиш имконияти мавжудлиги исботланган. Бундан ташқари, амарант уруғи соч тўкилиши ва оқаришига қарши восита ҳисобланади.

Шунингдек, уруғи бир қанча касалликларга, жумладан, нафас олиш аъзолари касалликлари (бронхит, ларингит, плеврит, пневмония), суяк ва қон томир касалликлари, онкологик касалликлар, ёш болали аёллар сутини кўпайтиришда, уйқусизлик ва бошқа жинсий касалликларни даволашда фойдаланилади.

Ҳатто, чорвачилик учун оқсилга бой озуқаси яъни биомассаси асосида силос, витаминга бой ун ёки гранула ҳолидаги озуқа қўшимчаси тайёрланади. Яшил биомасса ҳайвонлар томонидан жуда яхши истеъмол қилиниб, амарант силоси билан боқилган сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ошади.

Шифобахш хусусиятларидан ташқари амарант ўсимлигининг уруғидан юқори сифатли ёғ олиш мумкин. Ҳозирги кунда ёғ-мой корхоналарида ноанъанавий усулда амарант уруғидан ёғ олиш технологиясини йўлга қўйиш жуда муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

М. ЎРОЗОВ, Г. ТОИРОВА
Термиз давлат университети
ўқитувчилари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan