Амалиётга ўташга келишди

0
53

Йиллар ўтгани сайин ҳар соҳада кадрлар алмашинуви давом этаверади. Бугун вилоят ички ишлар тизимида хизмат қилаётган тажрибали ходимларнинг бир қисми бир-икки йил мобайнида пенсия ёшига етади.

Уларнинг ўрнини эгаллайдиган ёш мутахассис кадрлар тайёрлашда республика Ички ишлар вазирлиги академиясининг ўрни алоҳида. Ҳар йили академияни битираётган ёшлар ички ишлар тизимида ишга жойлашишаяпти.

Ички ишлар вазирлиги буйруғига асосан, академиянинг биринчи босқичини тугаллаган сурхондарёлик 34 нафар курсант малака ошириш ва амалиёт ўташ учун  Термиз шаҳар ички ишлар бўлимига келишди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси мажлислар залида курсантлар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди. Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, кадр лар бошқармаси бошлиғи, подполковник Фахриддин Раҳматов, академия  кафедраси бошлиғи  ўринбосари, майор Фаррух Бозоров, академия криминалистик экспертизалари кафедраси ўқитувчилари курсантларни тизимдаги янгиликлардан хабардор қилди, соҳанинг қийинчилигу ташвишларига  чидаб, садоқат билан меҳнат қилишлари ҳақида ўз маслаҳатларини беришди.

Таъкидлаш керакки, курсантларнинг амалиёт ўташлари учун Термиз шаҳар ички ишлар бўлими соҳавий хизматларида ҳамма қулайликлар муҳайё.

Абдувоҳид ЗУЛФИҚОРОВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси ўқитувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг