Бош саҳифа / Жамият / Амалий ўқув машғулоти

Амалий ўқув машғулоти

Вилоят ИИБ ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари 2019 йил учун мўлжалланган ўқув машғулотлари юзасидан Термиз шаҳри, Денов, Сариосиё туманларида махсус тактик амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотида террористик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича синов машғулотлари ўтказилди.

Тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси, амалий кўникмалари, вилоятимиз ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиш, шунингдек, белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажариш юзасидан тайёргарлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan