Бош саҳифа / Жамият / Амалий семинар

Амалий семинар

Музработ туманидаги 21-умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари учун навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан халқимиз яхши хабардор. Эътиборлиси шундаки, ёшларимизнинг ушбу соҳага бўлган қизиқиши ҳам ниҳоятда баланд. Ҳарбий хизматнинг нуфузи ортиб, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилиш шарафли бурчга айланди. Семинарда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дарсларидаёқ ўқувчи ёшларнинг пухта билим олиши, илк ҳарбий кўникмаларга эга бўлиши, соҳага доир янгиликлар ва тегишли норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб бориши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, чақирилувчи ёшларни ўқитиш ва жисмоний тайёрлаш сифатини янада ошириш, ватанпарварлик ҳамда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириб бориш лозимлиги таъкидланди. Семинарда мактаб ўқувчилари учун ҳарбий қисмларда учрашув ва мулоқотларни доимий равишда ташкил этиш таклифи билдирилди.

Жамшид НАЗАРОВ,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE