Амалий ишлар

0
45

Юрт тинчлигини муҳофаза қилишда ички ишлар тизими ходимларининг хизмати беқиёсдир. Жиноятлар сонини камайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, халқ осойишталигини таъминлаш йўлида соҳа вакиллари  ҳушёрлик билан кечаю кундуз ўз бурчларини адо этишмоқда.

Охирги пайтда ички ишлар тизимидаги соҳавий хизматларда ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари “Профилактика куни” этиб белгиланган. Шу куни ҳафта давомида соҳавий хизматларда амалга  оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар таҳлил қилинади, йўл  қўйилган камчиликларни бартараф этиш чоралари изланади. Шунингдек,  “Профилактика куни” мутахассислар корхона, ташкилотларда бўлиб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа мавзуларда халқ орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришади.

Ички ишлар  академиясининг биринчи бос- қичида таҳсил олаётган 34 нафар курсант айни пайтда  Термиз шаҳар ички ишлар бўлими соҳавий хизматларида амалиёт ўташаяпти. Навбатдаги “Профилактика куни”да курсантлар тажрибасини ошириш ниятида академия устозлари ва амалиёт раҳбарлари ташаббуси билан Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали мажлислар залида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда академия криминалистик экспертизалар кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант Абдуваҳоб Зулфуқоров ва курсант Асомиддин Шафоатовлар ўз маърузаларида вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ўз фикрларини баён этишди. Савол-жавоб тарзида ўтказилган йиғилиш иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг