Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ҳам ўзимизга, ҳам қўшниларга

Ҳам ўзимизга, ҳам қўшниларга

Янги йилни улуғ ниятлар билан қаршилаётган деҳқонларимиз баҳорги экиш мавсумига ҳозирдан тайёргарликни бошлашди.

“Фаол тадбиркорлик инавацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили“да деҳқонларимиз 95 минг гектар майдонга чигит экишни режалаштирганлар. Бугун далаларда иш қизғин.  Об-ҳавонинг қулай келганидан фойдаланаётган тадбиркор фермерлар сифатли шудгорланган майдонларда пушта олишаяпти.

Келгуси йил майдонларга тажрибада синалган ўрта толали ғўзанинг “Бухоро 102“, “Султон“, “Бешқаҳрамон“. “Порлоқ“ ва “Наманган 77“ навлари чигити экилишини ҳисобга олиб, бугун пахтани қайта ишлаш корхоналарида уруғлик пахтани тозалаш, саралаш ва дорилаш ишлари бошлаб юборилди. 2017 йил ҳосилидан қарийб 21 минг тонна уруғлик пахта тайўрлаган деҳқонлар шунинг 8, 5 минг тоннасини экишади. Уруғлик сарфини камайтириш учун 1,2 минг тонна чигит туксизлантирилади. Айни пайтда, “Харабод пахта“, “Жарқўрғон пахта“, “Қумқўрғон пахта“, “Ангор пахта“ заводлари цехларида, шунингдек Қумқўрғондаги “Олтин чигит“ корхонасида уруғлик пахта тозаланаяпти.

Шуни ҳам айтиш керакки, деҳқонларимиз охирги йилларда уруғлик чигит сотиб ҳам мўмай дармадга эга бўлишмоқда. Жамғарилган уруғлик пахтадан чиқадиган чигитнинг бир қисми келгуси йил Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларига сотилади.

Айни пайтда, заводларда тозаланган, сараланган, туксмизлантирилган ва дориланган чигитлар махсус омборларда жойлаштирилаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳаллий навни ҳам экайлик!

Бугун вилоятимиз деҳқонларининг вақти зиқ. Етиштирилган пахтани йиғиштириб олиш катта ташвиш бўлса, кузги ғалла экиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan