Бош саҳифа / Жамият / Ҳам уйли, ҳам ишли бўлишди

Ҳам уйли, ҳам ишли бўлишди

Ўтган йилнинг охирларида вилоятимизнинг кўпгина манзилларида янгиланган лойиҳалар бўйича уйлар барпо этишга киришилганди. Қурувчиларнинг саъйи-ҳаракати билан ҳозирча 32 та уй қуриб битказилди.

Натижада 32 та оила аъзолари янги уйларга кўчиб, ҳовли тўйлари ўтказишди. Уйларнинг бир қисми имконияти чекланган шахсларга имтиёзли нархларда берилди. Узоқ муддатга мўлжалланган кредит маблағларининг қолган қисмини тўлашлари учун уларга 32 та замонавий тикув машинаси ҳадя қилинди. Оила бекалари касаначилик билан шуғулланишади:  топилган  даромаднинг ярми рўзғорга, қолганини уй учун ажратилган кредитни қоплашга сарфлашади.

— Анча вақтдан бери шахсий уйимиз йўқлиги туфайли туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бир бинода яшаб келаётгандик, —дейди Шеробод туманидаги “Қўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Олмахон Абдулалиева. — Ҳукуматимизга, раҳбарларимизга тасанно, бизга ўхшаш имконияти чекланган кишиларга ғамхўрлик кўрсатиб, янги уйлардан бирини беришди…

Айтиш керакки, тезкорлик билан сифатли қурилган замонавий уйлар атрофи ободонлаштирилиб, гулзорга айлантирилган. Яшовчиларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди. Аҳолининг фарзандлари бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун янги уйлар атрофида болаларга мўлжалланган ўйин майдончалари ташкил этилган.

Шунингдек, мустақиллик байрами арафасида имконияти чекланган 316 нафар кишига ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Р.ПАРДАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Термиз шаҳрида 180 676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan