Бош саҳифа / Жамият / Ҳам ўқиб, ҳам уқмоқ керак

Ҳам ўқиб, ҳам уқмоқ керак

Замона зайли билан ёшлар билими ва дунёқарашини кенгайтириш учун интернет орқали ҳам китоб мутолаа қилмоқда.

Бу албатта, қувонарли ҳол. Бироқ улар орасида бунга бироз ўзгача ёндашадиганлар ҳам йўқ эмас.

Бугунги “компьютер авлоди”нинг билмаган ёки хабари бўлмаган соҳаси йўқ. Лекин, ҳар соҳадан бир шингил. Худди шундай уларнинг аксарияти интернетдан китобни эмас, балки у ҳақдаги маълумотларни ўқийди, холос. Сабаби бирор бир адабий асарни сабр билан тўлақонли мутолаа қилишга зав- қу ҳайрати сўнган. Ҳатто, бунга вақтини ҳам қизғанади. Уларнинг ўрнини эса ахборот боса олади, деб ўйлайди.

Аммо “Навоийни биламиз. Унинг фалончи асари бор”, дея асарлар сони-ю номини санашдан нима наф? Асар руҳини ҳис этиш, қаҳрамонлар кечинмаларидан таъсирланиб, уларга қўшилиб қувониш, изтироб чекиш, фикрлаш кишига ҳақиқий маънавий озуқа бера олади.

Инсоннинг инсонийлиги олган тарбияси баробарида, ўқиётган китоб лари билан ҳам юксалиб боради. Аммо уни ўқиб уқмаган ёки адабиётни фақат тест саволларига жавоб топиш учунгина ўқиётганларда одамгарчилик мезонлари шаклланмайди. Ўзгалар дардини ҳис этиб, уларга ёрдам бериш, яқинлар меҳрини туйиш, Ватанни севиш ва ҳаётда бор нарсаларнинг қадрига етиш каби тушунчалар ёт бўлиб қолаверади.

Фазилат АВАЗОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE