Бош саҳифа / Жамият / Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликка кенг йўл очилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таклифи билан қўшни Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилояти нуронийларидан бир гуруҳи Термиз шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Шеробод туманидаги Абу Исо ат Термизий, Термиз туманидаги Ал Ҳаким ат Термизий зиёратгоҳлари, Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини кўздан кечирдилар. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиб, ихтисослашган шифохонада тиббий кўрикдан ўтишди.

Афғонистонлик меҳмонлар вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов билан учрашиб, ушбу хайрли ташаббус учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE