Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ҳам гўшт, ҳам сут

Ҳам гўшт, ҳам сут

Халқимизни гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашда чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг улуши салмоқли бўлаяпти. 

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда воҳа туманларида жами 343 та чорвачилик фермер хўжалиги фаолият кўрсатаяпти. Бу жамоаларда 20,2 минг бош қорамол, жумладан, 7 минг бош сигир боқилаяпти. Заҳматкаш чорвадорларнинг фидокорона меҳнати туфайли чорва моллар зооветеринария талаблари асосида парваришланиб, аҳолининг эҳтиёжига яраша гўшт, сут етиштирилмоқда. Айтиш керакки, охирги йилларда кўпчилик фермер хўжаликлари хориждан насл дор моллар келтириб, подадаги қорамоллар сонини ва зотини яхшилашаётгани эвазига жайдари молларга нисбатан кўпроқ гўшт ва сут етиштиришга муваффақ бўлинмоқда. Тадбиркор чорвадорлар жониворларни сифатли озуқалар билан боқишаётир. Натижада ҳар бош сигирдан 20 килограмдан ошириб сут соғиб олинаяпти. Сунъий қочириш намунали ташкил этилган чорвачилик хўжаликларида эса зотдор моллар сони йил сайин кўпаймоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE