Ҳам дон, ҳам озуқа

0
39

Деҳқонларимиз ер умрини беҳуда ўтказмасликка одатланган. Сув етарли, қуёш заррин нурларини сочиб турибди, тажрибали деҳқонлар кўп. Улар ҳар қандай зироатдан мўл ҳосил яратишга қодир инсонлар. Деҳқонларимиз ғалладан бўшаган майдонларга бошқа такрорий экинлар қатори 1200 гектар далани соя экини ўстиришга ажратишди. Уруғни топиш муаммо бўлмади. Деҳ- қонларга сояни етиштириш технологияси мутахассислар томонидан обдон ўргатилди. Донидан инсонлар  ҳам  унумли фойдаланишади, чорва учун энг тўйимли дон ҳам сояники. Ушбу зироатнинг пояси қўй-эчки, қорамол учун  сифатли озуқа. Айни пайт- да  соя вилоятимизнинг Денов, Олтинсой, Сариосиё, Шўрчи туманлари далаларида намунали парваришланаяпти.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг