Бош саҳифа / Жамият / Ҳам арзон, ҳам табиий

Ҳам арзон, ҳам табиий

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимиз, жумладан, вилоятимиз қир-адирлари, ўрмонлари ва тоғларида 700 хил доривор ўсимлик  ўсади. Ҳозирда дорихоналарда сотилаётган ва тиббиёт соҳасида кенг қўлланилаётган дориларнинг 40 фоиздан ортиғи шу доривор гиёҳлардан тайёрланади. Ибн Сино яшаган замонда, яъни ҳали кимёвий усулда дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган даврларда хасталикларни даволаш учун доривор ўсимликлардан дамлама сифатида фойдаланилган. Бугунги кунда ҳам доривор гиёҳлардан самарали ва унумли фойдаланиш чоралари изланаяпти.

Президентимизнинг 2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республикада фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиздаги мавжуд хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда маҳаллий дори-дармон воситалари тайёрлаш ҳамда дорихоналарда хорижникидан қолишмайдиган, бироқ нархи анча арзон дори воситалари сотувини ташкил қилиш вазифаси белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Сурхон дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти ташаббуси билан Бойсун, Сариосиё ва Олтинсой туманларидаги МЧЖга қарашли марказий дорихоналар қошида доривор гиёҳларни қайта ишлаш ва қадоқлаш ишлаб чиқариш цехлари ташкил қилинди. Бу цехларда 218,4 миллион сўмлик хориждан олиб келинган замонавий асбоб ва ускуналар ўрнатилди ва 10 нафар киши ишли бўлди.

Айни пайтда тоғ райҳони, далачой, кийик ўт, тирноқгул, мойчечак, қалампир ялпиз каби доривор гиёҳ ҳамда наъматак, дўлана сингари мевалардан жами 14 турдаги доривор гиёҳлар тайёрланиб ижтимоий ва хусусий дорихоналарда сотилаяпти.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилги “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан МЧЖ маъмурияти ўрмон хўжаликлари ҳудудида етиштирилаётган ва тайёрланаётган 14 хилдаги доривор ўсимликларни сотиб олиш юзасидан 6 та ўрмон хўжалиги билан шартнома тузган.

Нодира МАМАЕВА,
“Сурхон дори-дармон”
МЧЖ ишлаб чиқариш
бўлими мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan