Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ғалла экиш бошланди

Ғалла экиш бошланди

Ўтган йилнинг кузида барвақт ҳаракат қилган деҳқонларимиз бу йил май-июнь ойларида ғаллазорлардан мўл ҳосил йиғиб олдилар.

Дон сероблиги туфайли давлат режаси ҳам бажарилди, экин-тикин билан  шуғулланган деҳқонга ҳам тонна-тонна буғдой қолди.  Шубҳасиз, рағбат кўрган кишилар кўнгилланиб ишлайдилар.

Шу мақсадда деҳқонларимиз бу йил ҳам 95 минг гектар суғориладиган майдонларга буғдой экишни бошлашди. Жорий йилда айниқса “Гром” нави серҳосиллиги билан ғаллакорларни хурсанд қилди. Шу боис 2018 йил ҳосили учун 30 минг гектар майдонга “Гром” навли буғдой экилмоқда. “Краснодар-99” нави уруғи 17 минг гектар, “Таня” нави уруғи 15 минг гектар майдонга экилади. Айни пайтда очиқ майдонларда 88 та сеялка ёрдамида уруғ ташланаяпти. Экиш ишларини тезроқ якунлаш ва сувнинг борида, куннинг илиғида уруғни кўкартириб олиш учун ғўза қатор оралари ҳам махсус мосламалар билан юмшатилиб, уруғ ташланаяпти. Бугунгача вилоят бўйича 20 минг гектардан кўпроқ ерга уруғ экилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE