Бош саҳифа / Жамият / Алиментлар ундирилмоқда

Алиментлар ундирилмоқда

Конституциямизнинг 64-моддасида “ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” деб белгилаб қўйилган.

Оила бошчилари фарзандларини тарбиялаб, жисмонан соғлом, маънан етук шахс бўлиб етишлари учун ҳаракат қиладилар. Аммо, сўнгги вақтларда арзимас сабабларга кўра бузилиб кетаётган оилалар сони кўпчиликни ташкил этади. Натижада бундан бегуноҳ фарзандлар азият чекмоқда. Бу ҳам етмагандек баъзи оталар суд томонидан белгиланган, фарзандлари вояга етгунга қадар тўланадиган алимент тўловларини тўлашни ҳам “унутиб қўйишаяпти”. Наҳотки, алимент пули ўз фарзандининг ўқиши, таълим-тарбия олиши, кундалик эҳтиёжлари учун зарур нарсаларга сарф қилинишини билишмаса?

Жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоятимизда алимент тўловлари юзасидан давлат органларига 3011 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Алимент пуллари ундируви билан боғлиқ мурожаатлар сонининг ортиб боришига туман ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа ваколатли идоралар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қарздорларнинг аксарияти бирор-бир жойда ишламаслиги сабабли алимент тўловларининг ундирилишида муаммолар вужудга келаётир. Соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, ички ишлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари, бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда қўшма фармойиш имзоланиб, бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Ўтган давр мобайнида алимент ундирувлари бўйича ишсиз қарздорларни иш билан таъминлаш борасида вилоятда 37 та меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 176 нафар ишсиз алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилди. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жорий йилнинг 1 ноябрга қадар 266 нафар қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, уларнинг 63 нафари ички ишлар органлари томонидан топилган бўлса, 203 нафарига нисбатан қидирувлар самара бермаган.

Б. МЕНГЛИЕВ,
республика Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ
фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини
ижро этиш бўлими бош инспектори
О. АБДУРАИМОВ,
МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan