Бош саҳифа / Жамият / Алимент тўламагани учун…

Алимент тўламагани учун…

Термиз шаҳрида яшовчи Азамат Ниёзов (исм-фамилияси ўзгартирилган) турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, узоқ вақт давомида бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бош тортиб келган.

Унга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг қарори билан А. Ниёзов шу пайтгача ишлаб топган даромадининг 1/4 қисми миқдоридаги тўлов, умумий ҳисобда 9 миллион 693 минг 411 сўм миқдорида алимент тўлаши лозим эди. Лекин Азамат Ниёзов бунга ҳам амал қилмади.

У алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли суд залида ҳибсга олиниб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Термиз шаҳрида яшовчи яна бир фуқаро Баҳодир Дониёров (исм-фамилияси ўзгартирилган) уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ишлаб топган даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди. У ҳам қонунга амал қилмай, 19 миллион 216 минг 784 сўм миқдордаги алимент пулларини тўламасдан келган. Баҳодир Дониёровга нисбатан ҳам 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шу билан бирга, уларга 15 сутка маъмурий қамоқни ўташ алимент қарзини тўлашдан озод қилинишига сабаб бўлмаслиги ҳам тушунтирилди.

Қобилжон ТУРСУНОВ,
МИБ вилоят бошқармаси
матбуот хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan