Бош саҳифа / Таълим / “Алифбе”ни тугатдим

“Алифбе”ни тугатдим

энди ўқий оламан…

Ўйинқароқ болалик остонасидан мактаб сари эндигина қадам қўйган жажжиларга ҳарф ўргатиш, уларни саводли қилиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли юмушдир.

Аммо у қанчалик масъулиятли бўлмасин, бошланғич синф ўқитувчилари бунинг уддасидан чиқишмоқда.

Яқинда Термиз шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида устоз-муаллима Феруза Адлиева раҳбарлик қилаётган 1-“Е”-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами бўлиб ўтди. Унда фарзандларининг бийрон тилидан бири-биридан қизиқ шеърлар, қўшиқлар эшитган ота-оналар яна бир бор устозликнинг машаққатли меҳнати самарасини кўришди.

Байрамда товушлар тилидан шеърий битик айтиб, қадрдон “Алифбе”си билан хайрлашган ўқувчилар энди “Ўқиш”, “Она тили” китоблари билан юзлашдилар. Аскарлар қўшиғи-ю қизалоқларнинг қувноқ рақслари эса тадбирга ташриф буюрган ота-оналарга бир олам қувонч улашди. Ахир хат-савод чиқарган фарзандининг аълочилиги-ю зукколигини кўриш ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси-да.

Байрам тадбири якунида аъло баҳоларга ўқиган намунали ўқувчиларга мактабнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan