Бош саҳифа / Жамият / Қалблардаги миллий ғурур

Қалблардаги миллий ғурур

Яқинда “Армия ва ёшлар” шиори остида Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда қўлланиладиган ҳарбий техникаларнинг оммавий тарзда ўтказилган кўргазмали чиқишларида иштирок этдим. Тадбирда кўзлари ёниб турган ўспирин йигитлар ҳарбий техникаларни қизиқиб томоша қилар, ҳарбий хизматчиларнинг либосларига ҳавас билан қарашар, бири қўйиб, иккинчиси уларни саволга тутарди.

Бир тасаввур қилинга, бундай учрашувдан сўнг ўспириннинг кўксини тўлдирган ғурур уни мусаффо орзулар осмонида юксакларга парвоз қилдиради. Улар фақатгина ҳарбий соҳага оид маълумотларни олиш билан чекланмай, кимдан ўрнак олишни дилига тугади. Ватан, миллат олдидаги бурчи нимадан иборат эканлигига жавоб топади.

Ҳа, бугун Ватан ҳимоясига отланиш, унга хизмат қилиб, йигитлик бурчини ўташ чин маънода шарафли ишга айланди. Бу ҳам бўлса профессионал даражада шаклланган миллий армиямиз ва унда яратилган зарур шарт-шароитлар шарофатидандир.

— Илгари ўғилларимизни ўн саккизга кирганида армияга кузатардик, деб эслайди бувим. — Биз уларни ҳозиргидай “Ватан ҳимоясига кетди” деб ҳайрату фахр билан эмас, йиғи-сиғи билан кузатардик. Саксонинчи йиллар эди. Кичик ўғлим армияга узоқ юрт га жўнаб кетди. Орадан бир ярим йил ўтиб, унинг соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабар келди. Кейин билсак, ўғлимни ўзидан катта сафдошлари қийноққа солишиб, қор тагига кўмиб қўйишган экан. Хизмати тугагач, уйга қайтди. Аммо қаттиқ шамоллаганидан, буйраклари ишдан чиқиб, кўп ўтмай, оламдан ўтди.

Ёки ҳарбий хизматни Афғонистондаги жанггоҳларда ўтказган йигитларимизни эслайлик. Ўшанда юзлаб ўғлонлар мақсадсиз Афғон урушида ҳалок бўлганди. Ҳозирчи, ҳозир бутунлай бошқача… Ватан ўзимизники. Ўғлонларимиз ҳам ўз юртида оиласининг, ёр-биродарларининг тинчлигини таъминлаш учун сарҳадларимизни қўриқлашмоқда.

Укам Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтди. Ҳарбий қасамёд тантанасида ота-онам билан бирга мен ҳам иштирок этдим. Укамнинг мард йигитлар сафида туриб, Ватанимиз ҳимояси учун, халқимиз тинчлиги учун ҳамиша тайёр экани ҳақидаги ёвқур, жарангдор овозини — қасамёдини эшитиб, юрагим тўлқинланиб кетди. Фахрдан онамнинг кўзларига ёш келди. Армияда аскарлар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишиб, кўнглимиз хотиржам бўлди. Қувонарлиси, бугун республикамиздаги қайси бир ҳарбий қисмга борманг, аскарларнинг маънавий дунёқарашини янада кенгайтириш учун алоҳида шароит яратилганига гувоҳ бўласиз. Кўп минг китоб фондига эга кутубхоналар, ўтказилаётган турли кўрик-танловлар. Айниқса, ҳарбий хизматни намунали ўтаган ва тегишли тавсияномага эга бўлган абитуриентларга юртимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл берилиши уларнинг олий ўқув юрт- ларига кириши учун қулайлик яратди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайт- ганларни иш билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Ҳозирда йигитлик бурчини ўташни истаган ёшлар жойларда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида, қолаверса, “Темурбеклар” мактабларида турли мутахассисликлар бўйича билим олишяпти. Ҳолбуки, биз ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлашга аҳд қилган бундай шижоатли ёшлар тимсолида Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячиларини кўрамиз. Ёки бугун энг замонавий ҳарбий техникалар, жанг усуллари сирларини биладиган ҳимоячиларимиз борлигини кўриб, кечалари ором ухлаймиз.

Қандай яхши-я. Соғ- лом, билимдон, меҳр-муҳаббатли, қатъиятли ҳимоячилари бор Ватанга ҳеч ким, ҳеч қачон дахл қила олмайди. Юртнинг осмони тинч, замини яшил бўлиб фаровонлик ортаверади. Ота-оналар эса йигитларимизни аскарлик ёшига етганида кундан-кун чирой очиб бораётган Ватан, яшаш тарзи кундан кун фаровонлашиб бораётган эл ҳимояси учун мамнун кузатадилар. Улар манзили номаълум масканда эмас, она Ўзбекистонимиз ҳудудларида хизмат қиладилар. Фарзандларининг табаррук ҳарбий қасамёд қабул қилиш тантанасига борган ота-оналар аскарлик ҳаёти, яшаш шарт-шароитлари жуда яхши эканини хурсанд бўлиб сўзлайдилар. Таниш-билишларига “Энди фарзандим Ватан ҳимоячиси”, дея ғурурланадилар.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE