Бош саҳифа / Жамият / Қалбимизда мудом барҳаёт сиймо

Қалбимизда мудом барҳаёт сиймо

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов буюк шахс эди. У кишининг ҳар бир ташаббуси, ғоялари, дастурлари жамиятимизнинг кўплаб йўналишларини қамраб олди.

Айниқса, Ўзбекистон келажагини ёшларга ишониб, биз — ёшларни қўллаб-қувватлаб мустаҳкам қоя бўлганлари ҳаммани қувонтирди. Бу оталарча ғамхўрлик ўзлигимизни чуқур англаган ҳолда жаҳон илми ва тажрибаларини эгаллашга рағбат бўлди.

Азалдан ота-боболар, аждодлар руҳи ёди олдида ҳурмат бажо келтириш халқимизга хос фазилатдир. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ йўлбошчимиз раҳнамолигида буюк мутафаккирларнинг маънавий меросини топиш, ўзбек тилида нашр этиш, маънавиятимиз, давлатчилигимиз йўлида муносиб фойдаланиш ишлари бошлаб юборилди. Мақсад эса ёшларни йўлдан ураётган бузғунчи ғояларга қарши курашда аждодларимизнинг буюк асарлари, ундаги эзгу ғоялар билан ёшларни қуроллантириш эди. Зеро, бу саъй-ҳаракатлар замирида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”лигини англаб етдик.

Диёримизнинг қай гўшасига бормайлик, обод манзилларни кўрганимизда доим қадрли Юртбошимиз қалбимизда, кўз ўнгимизда намоён бўладилар. У кишидан бизларга озод ва обод Ватан, жўшқин, пурмано ҳикматлар, ҳаёт мазмунига дахлдор асарлар қолди.

Биз, ёшлар халқимизнинг ишончини қозонган, давлатимизни дунёга танитишда улкан хизмат кўрсатган, маънавияти, маданиятидан бутун дунёни баҳраманд қилишга рағбат кўрсатган қадрдон Юртбошимизни доимо юрагимизда сақлаб, порлоқ хотираси олдида таъзим бажо этамиз, бошлаган улуғ йўлларини муносиб давом эттирамиз. Нурли сиймолари каби қуйидаги ҳикматли сўзлари ҳам доим қалбимизда жаранглаб туради.

“Эй, болам, сенинг Ватанинг битта — барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишингга боғлиқ”.

Фазлиддин АБДУРАИМОВ,
Термиз давлат университети талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE