Бош саҳифа / Жамият / Қалб кўзгуси

Қалб кўзгуси

Вилоят ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида“ги ПҚ – 451 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида“ги фармойишига кўраг корхонамизда ҳам ҳафтанинг ҳар шанбаси “Маънавият соати” ташкил этилаяпти.

Тадбирни ўтказиш ташкилотнинг ҳуқуқий ишлар бўйича ходими Турсуной Чориевна зиммасига юклатилган. Унинг сайъи-ҳаракати билан ташкилот маъмурий биносида “Маънавият хонаси“ ташкил этилди. Замонага мослаб жиҳозланган хонада қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, китоб жавонлари, давлат рамзлари, кўргазмали тарғибот воситалари, даврий нашрлар, ижтимоий-сиёсий адабиётлар жой олган. Ишчи-хизматчилар бўш вақтларида даврий нашрларни ўқишади ва адабиётлар билан танишадилар.

Масъул ходим режа бўйича “Маънавият соати“ га пухта тайёргарлик кўриб, савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказмоқда. Машғулотларда жамиятнинг 56 нафар ишчи-хизматчиси мунтазам иштирок этаётир. Январь ойида ўтказилган “Маъанавият соати“да “Миллий армиямиз-ғуруримиз, ифтихоримиз!“, “Халқ билан мулоқот -элнинг манфаатига дахлдордир“ каби мавзулар тингловчиларда катта қизиқиш ўйғотди.
-Мавзуларни тайёрлашда асосан вилоят ҳокимлигининг нашри бўлган “Сурхон тонги“ газетасида “Маънавият соати” рукнида чоп этилган мақолалардан кенг фойдаланаяпмиз,- дейди Т. Чориевна. –Газетада олдиндан ёритилаётган мавзу долзарблиги жиҳатидан тингловчиларимизга манзур бўлаяпти.
-Хабардор бўлиш яхши фазилат. Мудом корхонадаги иш, оилавий ташвишлар билан банд бўлиб, китоб ўқишга ҳам баъзида ҳафсала қилмайсан, киши. Корхонамизда ўтказилаётган бундай машғулотлар жараёнида вилоятимиз ва мамлакатимизда кечаётган воқеалар, янгиликлар, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлардан хабардор бўляпмиз. Савол-жавоб ва суҳбатлардан дунёқарашимиз кенгайиб, тафаккуримиз бойиб бораяпти,-дейди МЧЖ директор муовини Ю. Аллабердиев. –Айниқса, маърузадан кейинги суҳбатлар, далил ва исботлар билан асосланган мисолларни эшитиш фақат фойдали бўлмоқда…

Шуни ҳам айтиш керакки, “Сурхон дори-дармон“ МЧЖ да “Ишонч телефони“ (223 25 77) ишлаб турибди. Унга масъул этиб, ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис З. Соҳибова навбатчилик қилмоқда. Олис қишлоқ ва маҳаллаларда яшовчи аҳолининг “Ишонч телефони“ орқали мурожаати, беморларнинг талаб ва таклифлари ҳам “Маънавият соатлари“да муҳокама қилиниб, кўрилган чора-тадбирлар жойларда фаолият кўрсатаётган дорихоналар ишчи-хизматчиларига зудлик билан етказилаяпти.

Турсуной ДЖЎРАЕВА, ҳуқуқшунос

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Natijalar ijobiy…

Chekkagina hududda joylashgan Termiz tumanidagi Kattaqum qishlog‘i ahlining shaharga chiqishi, bozor-o‘chargayu ishga otlanishi uchun birmuncha …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan