Бош саҳифа / Спорт / Ғалабага тенг дуранг

Ғалабага тенг дуранг

Яна етти турдан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасида иштирок этаётган клублар бу йилги мавсумни якунлайдилар.

 Шу боис, айниқса турнир жадвалининг юқори ва қуйи қисмидан жой эгаллаган жамоалар ўртасида ҳар очко учун кураш янада кескинлашди. Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари Фарғонанинг “Ёзёвон лочинлари” жамоаси меҳмони бўлишди. Гарчанд ҳар икки жамоа футболчилари ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб очилмади. Албатта, сафар учрашувида бир очко қўлга киритилгани ҳам термизликлар учун ғалабага тенг.  Чунки мавсум охирида олий лигага бериладиган йўлланма учун баъзида бир очко ҳам зарур бўлиб қолади.

Ушбу турда қолган ўйинлар қуйидаги натижа билан тугади: “Цементчи” — “НБУ Осиё” —3:1, “Ўздонжу” — “Янгиер” — 2:2, “Машъал-2” — “Андижон” — 2:3, “Нурафшон” — “Истиқлол” — 1:2, “Норин” — “Насаф-2” — 2:0, “Локомотив” БФК — “Ғаллакор” — 3:2, “Хотира-79” — “Зомин” — 5:2.

Навбатдаги турда термизликлар Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси меҳмони бўлишади.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan