Бош саҳифа / Спорт / Ҳакамга билдирилган ишонч

Ҳакамга билдирилган ишонч

Ўзбекистонлик ФИФА рефереси Равшан Эрматовга яна бир катта ишонч билдирилди.

У 2018 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Австралия — Сурия терма жамоалари ўртасида бўладиган плей-офф мусобақасини бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси мамлакатлари терма жамоалари саралаш беллашувларининг гуруҳ босқичларида Австралия ва Сурия давлатлари терма жамоалари учинчи ўринларни банд этишди. Бу жамоалар ўзаро икки ўйин ўтказишади. Малайзия давлатида бўлиб ўтадиган биринчи учрашув 5 октябрга белгиланган. Тажрибали рефери Равшан Эрматов ҳакамлик қиладиган ўйин эса 10 октябрда Сидней шаҳрида ўтказилади. Равшан Эртматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

Икки учрашув ғолибига КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоаси рақиб бўлади. Қайси бир терма зафар қучса, ўша жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE