Бош саҳифа / Таълим / Академиклар тажрибасидан фойдаланайлик

Академиклар тажрибасидан фойдаланайлик

Кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибаси, илмий салоҳиятидан фойдаланиш ёшлар учун кони фойда.

Устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш мақсадида И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида пойтахтдан ташриф буюрган академиклар Н. Юсупбеков ва Ҳ. Игамбердиевлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни филиал директори Б. Тўраев очиб берди ва кучли илм ҳамда салоҳият эгаси бўлган устозлардан жуда кўп нарса ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Академиклар бугунги жаҳон илм-фани ютуқларидан фойдаланиш, вилоятда ташкил этилган бу илм даргоҳи салоҳиятини кучайтириш ва кучли мутахассислар тайёрлаш борасида қимматли маслаҳатлар беришди.

Моҳитобон Бузрукова,
ТДТУ Термиз филиали матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE