Бош саҳифа / Жамият / Академик – ёшлар ҳузурида

Академик – ёшлар ҳузурида

Ўзбекистон Фанлар академияси — бу халқимиз илму фанини дунё миқёсидаги обрўсини белгиловчи, жамиятимизнинг интеллектуал салоҳиятини акс эттирувчи кўзгудир. Орадан 22 йил ўтиб академия аъзолигига сайлов ўтказилиб, унинг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш илмий жамоатчилик ҳаётида катта воқеа бўлди.

Ўз навбатида, 32 нафар аъзолар орасида икки нафар сурхондарёлик олимнинг ҳам борлиги воҳадошларимиз қалбини фахру ғурурга тўлдирди.

Яқинда ушбу академиклардан бири техника фанлари доктори, профессор, Шафоат Номозов Термиз давлат университетига ташриф буюриб, университет профессорлари, фан номзодлари, ўқитувчилар ҳамда ёшлар билан учрашувда ўзининг илмий ишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, фосфор ва фосфорли ўғитларни  амалиётдақўллаш, шунингдек, ўғитларни  қотиб қолган ҳолатдан ҳаракатчан ҳолатга ўтказишга эришилса, тупроқ унумдорлиги ортиб, ҳосилдорлик яхшиланиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Давра суҳбати ниҳоясида академик Ш.Номозовга эсдалик совғаси топширилди.

М. ПРИМҚУЛОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan