Бош саҳифа / Спорт / Ака-ука спортчилар

Ака-ука спортчилар

Юртимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шу боис ёшларимиз бу соҳада улкан ютуқларни қўлга киритишмоқда.

Термиз шаҳридаги 1 умумий ўрта таълим мактабининг 4 ва 6-синфларида таҳсил олаётган ака-ука Беҳзод ва Ҳусниддин Зоировлар ҳам 6-7 ёшидан бошлаб спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб, қатор мусобақаларда совриндор бўлиб келишган. “Баркамол авлод” болалар маркази Термиз шаҳар бўлимининг каратэ тўгараги раҳбари Бобур Давлатов устозлигида улар 2015-2018 йиллар давомида каратэ бўйича ўтказилган вилоят кубоги вилоят ва республика чемпионатларида ўз вазн тоифаларида якка ва жамоавий баҳсларда фаол қатнашиб, фахрли ўринларга эга бўлишди.Шу йилнинг март ойида ўтказилган карате бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги вилоят ва Ўзбекистон чемпионатида 8-9 ёш ва 30 килограмм вазн тоифасида якка ва кумитэ баҳсларида Беҳзод 1ўринни, Ҳусниддин 10-11 ёш ва 40 килограмм вазн тоифасида якка ва кумите баҳсларида 1ва 3-ўринларни қўлга киритиб, Республика жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда каратэ федерациясининг медаллари ва дипломлари билан тақдирланишди.

Раъно САНОНОВА,
Термиз шаҳридаги 1-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Паралимпиячилар ютуғи

Тошкент шаҳрида мамлакат паралимпиячилари ўртасида пауэрлифтинг (оғир атлетика) спорт тури бўйича чемпионат ўтказилди. Унда воҳамиздан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan